Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тожикистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов сабаб Беларусь чемпионатига ўтди

Тожикистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов сабаб Беларусь чемпионатига ўтди

22 ёшли тожикистонлик ҳужумчи Алишер Раҳимов журналист Иван Карпов билан суҳбатда Абдуқодир Ҳусанов сабаб Беларусь чемпионатига ўтганини айтди.

Футболчининг маълум қилишича, унга Қозоғистондан ҳам таклиф, аммо у Беларуссиянинг “Сморгон” жамоасига ўтишни маъқул кўрган.

Менда қарор қабул қилиш учун жуда кам вақт бўлди. Беларусь ва Қозоғистондан таклиф бор эди, лекин мен биринчисини танладим. Ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусановнинг мисолида кўриш мумкинки, оддий жамоалар орқали ҳам катта клубларда ўйнашнинг имкони бор. Менинг мақсадим – Европанинг топ лигаларида тўп суриш. Энди Медиалигада ўйнамайман, у ерга қайтиш ниятим йўқ. Бутун диққатим профессионал футболга қаратилган, деди футболчи.

Маълумот учун, Раҳимов илгари Россия Медиалигаси клублари – “Амкал” ва “Броке Бойс” сафида 49 та ўйин ўтказган бўлиб, ушбу учрашувларда 14 гол ва 11 голли узатма муаллифига айланган.

Тожикистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов сабаб Беларусь чемпионатига ўтди

У аввалроқ Тожикистоннинг “Равшан” жамоаси билан шартнома имзолаган, бироқ ҳеч қандай расмий учрашувда қатнашмаган эди. Шунингдек, у Тожикистон ёшлар терма жамоаси сафида битта ўйинда майдонга тушган.

Киритилди: 18:24 29.03.2025. Ўқилди: 1174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!