Бугун 17 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тожикистонга ноқонуний олиб кетилаётган дори воситалари тўхтатиб қолинди

Тожикистонга ноқонуний олиб кетилаётган дори воситалари тўхтатиб қолинди

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Божхона органлари ходимлари томонидан Бекобод шаҳрида жойлашган “Фарҳод” чегара божхона пости орқали Тожикистон Республикасига чиқиб кетаётган, 1999 й.т. маҳаллий фуқаро бошқарувидаги “Лочин” русумли мототранспорт воситаси тегишли тартибда кўрикдан ўтказилди.

Натижада, унинг тиркамасида озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яшириб қўйилган ва божхона декларациясида кўрсатилмаган, тахминий қиймати 1 млрд 50 млн сўмни ташкил этувчи “Иммуноглобулин”, “Ферритин” каби жами 21 номдаги дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ушбу дори воситаларига нисбатан экспертиза текшируви тайинланиб, ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 08:20 11.01.2026. Ўқилди: 1160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!