Тожикистонда соат 09:24 да содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Эпицентрда сезилиш кучи: 7 балл. Ўзбекистон ҳудудларида сезилиш кучи:
Фарғона вилоятида 3 балл, 164 км.
Наманган вилоятида 2-3 балл, 220 км.
Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 222 км.
Андижон вилоятида 2-3 балл, 227 км.
Жиззах вилоятида 2 балл, 266 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 266 км.
Самарқанд вилоятида 2 балл, 327 км.
Сурхандарё вилоятида 2 балл, 367 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 266 км жануби-шарқда. Магнитуда: 5,8. Эпицентр — Тоғли Бадахшон.