Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тожикистонда олтин қазиб олиш кўрсаткичи сезиларли равишда ортди

Тожикистонда олтин қазиб олиш кўрсаткичи сезиларли равишда ортди

Тожикистонда 2022 йилнинг биринчи ярмида олтин қазиб олиш кўрсаткичи 15 фоизга ошди.

18 июль куни Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир шу ҳақда маълум қилди, дейилади «Ховар» агентлиги тарқатган хабарда.

«Тожикистонда олтин қазиб олиш кўрсаткичи 2022 йилнинг биринчи ярмида 15 фоизга ортди, бу яхши натижа ҳисобланади», – деди вазир. Унинг таъкидлашича, 2022 йилда иккита йирик олтин қазиб олиш корхонаси ишга туширилди. Вазирнинг умид билдиришича, янги «ТАЛКО Голд» ва «ТВЕА Душанбе» корхоналари фаолияти қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш миқдорини янада оширади ва мамлакатнинг макроиқтисодий кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатади.

«Йил охиригача заргарлик маҳсулотлари учун қимматбаҳо металларни қайта ишловчи тўртта корхонани ишга тушириш режамиз бор», – дея аниқлик киритди Шерали Кабир.

Унинг таъкидлашича, Тожикистонда жами 19 та корхона олтин қазиб олиш билан шуғулланади.

Киритилди: 18:59 19.07.2022. Ўқилди: 3857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!