Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тожикистонда ижтимоий тармоқларда “лайк” босганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди

Тожикистонда ижтимоий тармоқларда “лайк” босганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди

Тожикистон экстремистик деб топилган постлар остидаги “лайк”лар учун жиноий жавобгарликни бекор қилади

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон аввалроқ терроризмга оммавий чақириқлар ёки бошқа оғир жиноятлар сифатида таснифланиши мумкин бўлган ижтимоий тармоқлардаги “лайк”лар учун жиноий жазони бекор қилувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати 14-май куни хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, 2018-йилда интернет тармоғидаги бундай ҳаракатларни жиноий жавобгарликка тортувчи тузатишлар қабул қилинганидан буён мамлакатда видео ва постларга лайк қўйгани, изоҳ қолдиргани ва муносабат билдиргани учун 1500 дан ортиқ киши судланган. Илгари бу 15 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланиши мумкин эди.

Бир йил аввал Имомали Раҳмон очиқчасига бундай таъқибларни тўхтатишга чақирган эди.

Киритилди: 12:21 15.05.2025. Ўқилди: 481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!