Бугун 2 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тожикистонда биринчи марта икки болага бионик протез қўллар ўрнатилди

Тожикистонда биринчи марта икки болага бионик протез қўллар ўрнатилди

Душанбеда илк бор 10 ёшгача бўлган икки болага янги бионик қўл протезлари ўрнатилди. Бу ҳақда Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Бошқарма маълумотларига кўра, 1 октябрь куни Душанбе шаҳридаги «Протез-ортопедия заводи» давлат корхонасида болалар учун протезлар ўрнатилди.

Ўрнатиш «Моторика» компанияси билан ҳамкорликда ва Россия Федерацияси Савдо миссияси воситачилигида амалга оширилди, у Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан беморлар учун инновацион протезлардан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилиш учун учрашув ташкил қилди.

Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда қўл протезига муҳтож 400 дан ортиқ одам бор.

Шунингдек, уч кун давомида ногиронларни янги технологик моделлар, жумладан, бионик протез қўллар билан таъминлаш бўйича маҳорат дарси ўтказилди.

Бу ҳамкорлик 2023 йил март ойида Россия ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида реабилитация саноатини ривожлантириш бўйича меморандум тузилганидан кейин имкон бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бугун, 2-октабр куни Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида «Моторика» компанияси маҳсулотлари, иш ва хизматлари тақдимоти бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 12:52. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!