Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тожикистонда 30 март куни ҳайит байрами нишонланади

Тожикистонда 30 март куни ҳайит байрами нишонланади

Бу йил Тожикистонда Рамазон ойи 29 кун давом этиши мумкин, 30 март куни эса Рамазон байрами нишонланади. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Дин ишлари, анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш қўмитасига таяниб, “Asia-Plus” хабар берди.

Манбага кўра, Тожикистон уламолар кенгаши 27 март куни йиғилиш ўтказиб, байрам санаси бўйича якуний қарор қабул қилади.

“Жорий йилда Ражаб ва Шаъбон ойлари 30 кундан иборат бўлгани сабабли, Рамазон ойи 29 кун давом этиши эҳтимоли юқори. Бундан ташқари, минтақа мамлакатлари, Саудия Арабистони ва бошқа мусулмон давлатлари ҳам худди шу фикрга қўшилмоқда”, дейилади Қўмита баёнотида.

Тожикистонда бу йил Рамазон 1 мартдан бошланган. Тожикистон уламолар кенгаши ойнинг бошланишини Тожикистон Миллий фанлар академиясининг Астрофизика илмий-тадқиқот институти хулосаси асосида белгилаган.

Киритилди: 22:51 25.03.2025. Ўқилди: 1905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!