Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон Саудия Арабистони ва Қатардаги нефт-газ инфратузилмасига кучли зарбалар берди

Эрон Саудия Арабистони ва Қатардаги нефт-газ инфратузилмасига кучли зарбалар берди

Исроилнинг газ қазиб олиш инфратузилмасига ҳужумларига жавобан Эрон Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги объектларга зарба берди.

Зарбалардан бири дунёдаги энг йирик суюлтирилган табиий газ марказларидан бири ҳисобланувчи Қатарнинг Рас-Лаффан портига берилган.

Бундан ташқари, Эрон Саудия Арабистонига ҳам ҳужум қилди. Ар-Риёд аҳолиси ижтимоий тармоқларда зарба берилган лаҳзалар акс этган видеоларни жойламоқда.

Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги тўртта баллистик ракета уриб туширилганини маълум қилди.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Саудия Арабистони, Қатар ва БААдаги нефть-кимё заводлари ходимларидан зудлик билан эвакуация қилишни талаб қилди ва минтақадаги АҚШ билан боғлиқ барча энергия инфратузилмасини йўқ қилишга ваъда берди.

Киритилди: Бугун 11:39. Ўқилди: 755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!