Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил дунёдаги энг йирик газ конига ҳужум қилди

Исроил дунёдаги энг йирик газ конига ҳужум қилди

Эрон расмийлари маълум қилишича, АҚШ ва Исроил нефть-газ кони «Жанубий Парс» ҳамда у билан боғлиқ инфратузилмага зарба берган. Бу ҳақда Bloomberg мамлакат давлат телевидениесига таяниб хабар қилди.

Маълумотларга кўра, қўшни Ассалуйе ҳудудидаги нефть ва нефт-кимё корхоналари ҳам зарар кўрган.

Bloomberg таъкидлашича, агар бу маълумотлар тасдиқланса, бу Эронда можаро бошланганидан бери бундай объектларга қилинган илк ҳужум бўлади.

Қайд этилишича, Шимолий ва Жанубий Парс биргаликда дунёдаги энг йирик табиий газ конини ташкил этади. У Эрон ва Қатарга биргаликда тегишли.

ОАВ маълумотларига кўра, ҳужум ҳақидаги хабарлар фонида TTF биржасида апрель ойи учун газ нархи минг кубометр учун 611 долларга етган. Бир неча соат ичида котировкалар ўнлаб долларга ўсган, февраль охиридан бери эса икки баравардан ҳам кўпроқ ошган.

Аввалроқ Қатар ва БАА Эрондаги уруш сабаб суюлтирилган табиий газ (СПГ) экспортини тўхтатгани хабар қилинган эди, бу эса дарҳол жаҳон газ нархларининг ошишига олиб келган.

Киритилди: Бугун 16:53. Ўқилди: 783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!