The Washington Post маълумотига кўра, Пентагон Оқ уйга Эрон билан урушни молиялаштириш учун 200 миллиард доллар ажратиш бўйича сўров юборган. Ушбу маблағлар, жумладан, Эронга берилган зарбалар давомида сарфланган муҳим қуроллар ишлаб чиқаришни зудлик билан оширишга йўналтирилиши режалаштирилган.
Нашр билан суҳбатлашган айрим америкалик амалдорларнинг фикрича, Пентагоннинг бундай сўрови Конгрессда тасдиқланиш учун реал имкониятларга эга эмас.
Аввалроқ Financial Times Трамп маъмурияти Эрон билан уруш бошланганидан бери бир неча йиллик муҳим ўқ-дори захираларини сарфлаб юборганини хабар берган эди.