Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тожикистон Россияга 17 мингдан ортиқ меҳнат муҳожирини юборди

Тожикистон Россияга 17 мингдан ортиқ меҳнат муҳожирини юборди

Тожикистон йил бошидан буён уюшган ёллаш дастури доирасида Россияга 17 мингдан ортиқ меҳнат муҳожирини юборди. Бу ҳақда мамлакат меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазири ўринбосари Шариф Норзода маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Тожикистон фуқароларини қонуний иш билан таъминлаш мақсадида Россиянинг 85 дан ортиқ иш берувчиси билан ҳамкорлик қилмоқда. Номзодлар мунтазам саралаб борилади, Россия компаниялари вакиллари иштирокида деярли ҳар ҳафта онлайн суҳбатлар ўтказилади.

Тожикистон Меҳнат вазирлигига кўра, уюшган ёллаш дастури фуқароларнинг хорижда қонуний меҳнат фаолиятини таъминлаш ва россиялик иш берувчилар билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган.

Киритилди: 17:41 14.07.2026. Ўқилди: 1080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!