Тожикистон Қирғизистон ва Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.
Тарихий шартномани жорий йилнинг 31 март куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон етакчиси Садир Жапаров имзолаган эди.
Ҳужжатда томонлар уч республика чегараларининг туташган нуқтасини белгилаб олдилар.