Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Марсда вақт қандай ўтиши ҳисобланди

Марсда вақт қандай ўтиши ҳисобланди

АҚШ Миллий стандартлар ва технологиялар институти (NIST) физиклари Марсдаги вақт Ердагидан қандай фарқ қилишини аниқладилар, деб хабар берди The Astronomical Journal.

Маълум бўлишича, «Қизил сайёра»да вақт тезлиги йил давомида ўзгариб туради.

Марсда кун Ердагидан 40 дақиқа узунроқ, йил эса деярли икки баравар узун. Булар аввалдан фанга маълум эди, шу боис олимларни «қўшни» сайёрадаги сониялар (секундлар) тезлиги кўпроқ қизиқтирди.

Ҳисоб-китобларга кўра, Марсда соат Ердагидан кунига 477 микросекунд тезроқ юради. Аммо сайёранинг эллиптик орбитаси ва Қуёшнинг гравитацион таъсири туфайли улар йилига 226 микросекундга ўзгариши мумкин.

Физик Бижунат Патланинг айтишича, Марсда вақт қандай кечишини тушуниш келгуси тадқиқот миссияларида навигация ва алоқани синхронлаш учун муҳим. Қолаверса, бу ҳисоб-китоблар келгусида шу каби GPS-тизимларни Қуёш тизимидаги бошқа сайёралар учун ҳам ишлаб чиқариш имконини беради.

Ҳозирда Ер ва Марс ўртасидаги алоқа ушланиши 4–24 дақиқани ташкил этади. Вақтнинг аниқ синхронланиши келгусида сайёралар ўртасида маълумотларни йўқотмасдан деярли реал вақт тартибида «мулоқот» қилишда ёрдам беради.

Киритилди: Бугун 14:01. Ўқилди: 616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!