Модель Хайди Клум ва комик Кевин Харт 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимининг бошловчилари бўлади, тадбирда шоу-бизнес юлдузлари - опера тенори Андреа Бочелли, шунингдек, машҳур қўшиқчилар Робби Уильямс ва Никол Шерзингер чиқиш қилади. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
ЖЧ-2026 қуръаси 5 декабрь, жума куни Вашингтондаги Жон Кеннеди номидаги Санъат марказида бўлиб ўтади. Бошланиш вақти - Тошкент вақти билан 20:00.
Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. 2022 йилда жанубий америкаликлар жаҳон чемпионати финалида Францияни мағлуб этишганди. Ўйиннинг асосий вақтида 3:3 ҳисоби қайд этилди, пенальтилар сериясида аргентиналикларнинг қўли баланд келганди.