Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тожикистон ҳарбийлари ва захирадаги аскарлар “хавф” сигнали билан оёққа турғизилди

Тожикистон ҳарбийлари ва захирадаги аскарлар “хавф” сигнали билан оёққа турғизилди

Бугун, 22 июль куни соат 4:00 да Тожикистоннинг барча ҳарбий гарнизонлари "хавф" сигнали билан кўтарилди. Бунга мамлакат бўйлаб бир кунлик “Марз-2021” ҳарбий машғулотлари ўтказилиши сабаб бўлди. Хавотир сигнали Тожикистон Қуролли кучлари Олий Қўмондони, мамлакат Президенти Имомали Раҳмон топшириғи билан берилди. https://asiaplustj.info/ru/news/tajikistan/security/20210722/voennie-i-rezervisti-tadzhikistana-segodnya-bili-podnyati-po-trevoge?tg_rhash=59df260525b319

Машқларда 100 мингдан ортиқ аскар ва офицерлар, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва бошқа куч тузилмалари, шунингдек, миллий армиянинг 130 мингга яқин захирадаги ҳарбий хизматчилар қатнашади.

Мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо, Душанбе шаҳар мэри Рустам Имомали, Тоғли Бадахшон автоном вилояти бошлиғи захирадаги подполковник Ёдгор Файзов, Сўғд вилояти раҳбари захирадаги полковник Ражаббой Аҳмадзода ва Хатло вилояти раҳбари захирадаги полковник Қурбон Ҳакимзода Президентга ҳарбий гарнизонларнинг тайёрлиги тўғримида ахборот берган.

Машғулотларда Тожикистон Қуролли Кучлари арсеналида мавжуд бўлган қурол-яроғлар, зирҳли техника, жанговар ва транспорт самолётлари, артиллерия ва транспорт воситалари ҳаракатга келтирилди.

Машқлар натижасида Тожикистон Миллий гвардияси ҳудудида ҳарбий парад ўтказилган. Унда 10 мингдан ортиқ аскар ва зобитлар, ҳарбий техника тантанали марш ўтказган.

Имомал Раҳмон мамлакат ҳукуматининг хавфсизлик блоки раҳбарияти олдида сўзлаган нутқида армиянинг барча аскарлари ва зобитлари, миллий Қуролли кучларнинг захирадаги ҳарбийларига машғулотларни тезкорлик билан ўтказгани учун миннатдорлик билдирган. У бундай машғулотларни йилда 1-2 марта ўтказиш муҳимлигини таъкидлаган.

Раҳмон бундай кенг кўламли ҳарбий машғулот Тожикистонда илк бор ўтказилаётганини қўшимча қилган. Бундан машғулот ўтказилишига қўшни Афғонистонда вазиятнинг кескинлашувчи сабаб бўлган.

Киритилди: 10:00 22.07.2021. Ўқилди: 5222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!