"Ғазода энг шафқатсиз ҳаракатларни содир этган, аммо у ердаги аҳолини таслим бўлишга мажбурлай олмаган Исроил режими 92 миллион аҳолига эга Эронни таслим бўлишга мажбурламоқчими?
Нетаняху Трампни чалғитиб, агар Эрон раҳбарига зарба берилса, Эрон ҳукумати қулаши ҳақида даъво қилган эди” - деди Эрон президенти Пезешкиан.
Шунингдек, Пезешкиан Эрон ва Яман Саудия Арабистонидаги нефть қувурига қилинган ҳужумга алоқадор эмаслигини айтди.
"Исроил кескинликни кучайтириш ва бўлинишни чуқурлаштириш мақсадида ушбу ҳаракатни амалга оширган бўлиши эҳтимолини истисно этиб бўлмайди", — деди Эрон президенти.