Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тожикистон аҳолисига электр энергиясини етказиб беришга чекловлар ўрнатди

Тожикистон аҳолисига электр энергиясини етказиб беришга чекловлар ўрнатди

Ҳудудлар аҳолиси кунига саккиз соатдан ўн соатгача электр энергиясини олади. Худди шу чоралар ўтган йили ҳам қабул қилинган эди.

Бу каби қарор мамлакат электр энергиясининг 90% дан ортиғини таъминлайдиган йирик гидроэлектростанциялар учун сув етишмаслиги фонида юз беряпти.

Бу йил мутахассислар Тожикистонда 1 миллиард квт• соатдан ортиқ мавсумий тақчиллик рўй беришини прогноз қилишмоқда. Бу, 82 млн АҚШ доллар пул эквивалентига тенг.

Келгусида ўзбек ва туркман ҳукумати қўшни тожикларга куз—қиш мавсумида уларда мана шундай вазиятлар рўй бермаслиги учун электр энергиясини ўзларидан ортириб, уларга экспорт қилиши ҳамда ёзда ана ўша ток қувватини импорт қилиши керак бўлади.

Бўлмаса, икки текислик мамлакатда келгуси суғориш давридаёқ сув танқислиги биланi боғлиқ жиддий хавф пайдо бўлиб тураверади. Чунки, энди тожик масъуллари келгуси қиш учун ёзда сув омборларини тўлдириш режимига ўтиб олишади.

Киритилди: 07:38 24.09.2024. Ўқилди: 2132 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!