Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Сергелида икки йигит ўз уйида пичоқланиб кетилди

Сергелида икки йигит ўз уйида пичоқланиб кетилди

Тошкент шаҳри Сергели туманида икки шахс уйига келган меҳмон томонидан пичоқланди. Бу ҳақда Millar дастурида хабар қилинди.

Қайд этилишича, 7 апрель куни гумонланувчи йигит танишининг уйига меҳмонга келади ва улар ўртасида жанжал келиб чиқади. Шундан сўнг гумонланувчи ошхонадаги ўткир тиғли жисм билан икки нафар йигитга жароҳат етказади.

Гумонланувчи йигит Сергели туманидаги танишининг уйига меҳмонга келган. Кутилмаганда улар ўртасида келишмовчилик содир бўлган. Шундан сўнг йигит ошхонадаги пичоқ билан икки нафар йигитга тан жароҳати етказган. Йигитлар шифохонага етказилган.

Шифокорлар берган маълумотларга кўра, йигитлар жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган ва уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Улардан бири беш маротаба, яна бири эса 7 маротаба пичоқлангани айтилган.

Шунингдек, 7 апрель куни соат 14:31 да Тошкент шаҳар Сергели тумани, Қурувчилар даҳасида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.Гумонланувчи уйни жиноят содир этгач ёқиб юборгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди (Қасддан икки ёки ундан ортиқ шахсни ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:36 09.04.2025. Ўқилди: 2239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!