Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Зеленский: Бизга АҚШ ва Пекиндан жавоб керак

Зеленский: Бизга АҚШ ва Пекиндан жавоб керак

Хитой армияси аллақачон Украина ҳудудида жанг қилмоқда ва бунинг учун АҚШ ва Пекиндан жавоб керак, дея фикр билдирди Зеленский.

Украина президенти Донецк вилоятида Украина Қуролли кучлари томонидан асирга олинган икки хитойлик аскарнинг хавотирли сигнал эканлигини маълум қилди: “Хитой Эрон ва КХДРдан кейин ҳарбийлари Россия Федерациясини қўллаб-қувватловчи учинчи давлатга айланди, аммо туб фарқ билан – хитойликлар аллақачон Украина ҳудудида тўғридан-тўғри жанг қилмоқда”.

Зеленский Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигига зудлик билан хитойлик ҳамкасблари билан боғланиб, расмий тушунтиришлар талаб қилишни топширди.

Шунингдек, у Украина бир вақтнинг ўзида бир нечта давлатлар билан уруш олиб бора олмаслигини ва АҚШ энди вазиятни Москва билан эмас, биринчи навбатда Киев билан муҳокама қилишини кутаётганини таъкидлади.

Киритилди: 09:22 09.04.2025. Ўқилди: 4082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!