Бугун 3 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

«ТОЖ КИЙГАН ШАЙТОН»

A A A
«ТОЖ КИЙГАН ШАЙТОН»

Ривоят қилишларича, шайтон қўшинларини ер юзига юбора туриб: Қайси бирингиз бир мусулмонни йўлдан оздирсангиз, унинг бошига тож кийдираман , дейди.
Уларнинг энг фитнакарроғи шайтонга энг яқини бўлади ва унинг олдига келиб: Фалончини васваса қилаверган эдим, охири хотинини талоқ қилди , дейди. Шайтон: Ҳеч иш қилмабсан, у яқинда бошқасига уйланиб олади , дейди.
Сўнг бошқаси келиб: Фалончини васваса қилаверган эдим, охири уни дўсти билан уриштириб қўйдим , деганида, у: Ҳеч иш қилмабсан, яқинда қайтадан ярашиб олади , дейди.
Сўнгра бошқаси келиб: Фалончини тинмай васваса қилган эдим, охири у зино қилди , дейди. Шайтон: Жудо зўр иш қилибсан , деб уни ёнига чорлайди ва бошига тож кийдиради.

Кўҳна дунё ривоятлари китобидан.

Manba: mehrob. uz

Киритилди: 16:58 06.01.2019. Ўқилди: 4654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!