Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тиз чўккан немислар, қоқилган Бразилия — омадсизликнинг сабаблари нимада?

Тиз чўккан немислар, қоқилган Бразилия — омадсизликнинг сабаблари нимада?

Германия ҳамда Бразилия терма жамоалари бугунги ўйинларнинг чинакам антиқаҳрамонига айланишди. “Немис машинаси”нинг баллонлари Мексика тўсиғига дош бера олмаган бўлса, Бразилия терма жамоаси Швейцария терма жамоаси қаршилигини енга олмади.

Германия терма жамоасининг мағлубиятида асосан Йоахим Лёвни айблаш мумкин. Чунки айни дамда “немис машинаси”да тажрибали ҳужумчилар муаммоси етарлича ва мураббий мазкур муаммо ҳал қилиш устида бош қотирмаган кўринади. Биргина Томас Мюллер билан иш битмайди. Марио Гомес эса аллақачон жаҳон чемпионатлари учун қарилик қилишини кўрсатди. Эҳтимол, асосий таркибда тушиб, кўпроқ ўйнаганида нимадир қила олармиди, буниси энди бизга қоронғи. Буни вақт кўрсатади. Лекин нима бўлганда ҳам Гомес ҳозирги ҳолатда чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири бўлган терма жамоанинг асосий ҳужумчиси бўлишга номуносиб.

Тимо Вернер иқтидорли, аммо у ҳали мундиал ҳавосидан нафас олиб кўрмаган. Шу боис у худди Португалия термасидаги Гонсалу Гедеш каби довдираб қолди. Агар кейинги ўйинларда Лёв ҳужумдаги муаммони бартараф эта олмаса, кўплаб рақиблар унинг олдида “Мексика”га айланишади.

Энди Бразилияга тўхталсак, бу ерда бир қарашда ҳаммаси жойида, Тите ҳар бир чизиқни мукаммал тузиб чиққан. Бу тўғри, аммо барибир дуранг натижада бош айбдор мураббийнинг ўзи. Чунки унинг шогирдлари ҳисобни очишганидан кейин ўйинни ташлаб қўйишди. Бу ҳолат биринчи бўлимнинг ўзидаёқ кўзга ташланганди. Тите эса танаффусда шогирдларини бу хотиржамликдан олиб чиқиб, янада шиддатлироқ ўйнашга ундаши керак эди. Аммо иккинчи бўлимда кўрдикки, Тите ҳам имкон қадар ҳушёрроқ ўйнашга ва шу ҳисобни сақлаб қолишга ундаган шогирдларини. Натижа эса ачинарли бўлди Бразилия учун. Рақиб ҳимояга кўпроқ эътибор қаратган Бразилияни жазолади.

Яна бир гап. Бош ҳакам яққол пеналтини бермади. Жезус йиқитилганда қўполлик бор эди. Лекин Бразилиядек таркибида 11 та юлдуз, яна Европанинг кучли чемпионатларида ўйнайдиган юлдуз бўлган терма юлдузлари бармоқ билан санарли бўлган Швейтсарияни ҳеч қандай пеналтисиз, 90 дақиқанинг ўзида қийинчиликсиз ютиши керак эди.

Ҳали бу бошланиши. Бразилия ҳам, Германия ҳам ҳали ҳеч нарса йўқотмади. Кўрамиз, кейинги тўқнашувлар қандай кечаркин?

Киритилди: 01:20 18.06.2018. Ўқилди: 4666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!