Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Германияда ўқувчилар норозилик намойишига чиқди

Германияда ўқувчилар норозилик намойишига чиқди

Германияда ўқувчилар ҳарбий хизматга чақирувнинг янги қоидаларига қарши норозилик намойишиига чиқди, деб хабар бермоқда Der Spiegel.

"Норозилик акциялари Германиянинг кўплаб шаҳарларида ўтказилди. Берлиндаги намойишда уч мингдан ортиқ одам қатнашди", дея ёзмоқда немис нашри.

Маълумотларга кўра, намойишларда асосан катта синф ўқувчилари иштирок этди, шунингдек, кичик ёшдаги болаларнинг ота-оналари ва бошланғич мактаб ўқувчилари ҳам қатнашди.

Намойишлар Бундестаг (Германия парламенти) ҳарбий чақирув бўйича янги тартибни маъқуллаганидан кейин бошланди. Унга кўра, ёшлар 18 ёшга тўлганида мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлади.

Deutsche Welle'нинг ёзишича, ҳарбий хизматга бориш ихтиёрийлигича қолади, бироқ агар Германия Қуролли кучларига ҳарбийлар етишмаса, ҳукумат ёшларни қуръа ташлаш йўли билан ҳарбий хизматга чақиришни бошлаши мумкин. Бунинг учун Бундестаг алоҳида қонун қабул қилиши лозим.

Киритилди: 23:53 05.12.2025. Ўқилди: 328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!