Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 2026 йилга жаҳон чемпионати финал босқичи учун ташланган қуръадан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Дастлабки таассурот... Албатта, бу жаҳон чемпионати. Унда исталган жамоа билан тўқнаш келиш мумкин. Биз Португалия ва Колумбия билан ўйнаймиз. Албатта, бу ўйинлар футболчиларимиз учун ҳам ҳаяжонли бўлади. Бу жаҳон чемпионатидамиз. Бу қуръа ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз бу ердалигимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Умид қиламан, охиригача курашамиз", — деди Каннаваро.