Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Мадуро Трамп билан телефон суҳбатида ўзи учун нима сўради?

Мадуро Трамп билан телефон суҳбатида ўзи учун нима сўради?

Мадуро Трамп билан телефон суҳбатида шахсий активларидан 200 миллион долларни ўзида қолдиришни, ҳамкорлари учун амнистия ва бошпана беришни сўраган. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

Нашр манбаларига кўра, музокаралар Мадуро томонидан юзлаб венесуэлалик амалдорларга амнистия талаб қилингани сабабли боши берк кўчага кириб қолган.

"Трамп ва Мадуро ўтиш даври ҳукумати ҳамда бошпана берадиган мамлакат борасида ҳам келиша олмаган. АҚШ президенти Венесуэла раҳбарига Хитой ёки Россияга кетишни таклиф қилган, Мадуро эса Ғарбий яримшарда, масалан, Кубада қолишни истаган. Муросавий вариант сифатида Қатар номи кўриб чиқилган.

Киритилди: Бугун 10:52. Ўқилди: 525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!