Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ҳукуматлар раҳбарлари даражасида Қўшма комиссиянинг 3-Мажлиси, шунингдек, Самарқандда Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми муваффақиятли ўтказилгани қайд этилди.
Икки томонлама келишувлар ва иқтисодий лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.