Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тирбандлик солиғи Нью-Йорк шаҳрига 216 миллион доллар фойда келтирди

A A A
Тирбандлик солиғи Нью-Йорк шаҳрига 216 миллион доллар фойда келтирди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри марказий кўчаларида 2025 йил бошида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун жорий этилган тўлов ғазнага 216 миллион доллар келтирди, деб хабар беради Bloomberg Нью-Йоркдаги шаҳар транспорт тизими учун масъул бўлган бошқармага (MTA) таяниб.

Қайд қилинишича, Манхэттендаги 60-кўчадан жанубга бориш учун ҳайдовчилар соатига 9 доллар тўламоқда.

Операторнинг ҳисоб-китобларига кўра, янги тариф йил охиригача 500 миллион долларгача даромад келтириши мумкин. Йиғилган пуллар метрополиядаги жамоат транспортини, шу жумладан машҳур Нью-Йорк метросини модернизация қилишга йўналтирилади.

Тариф дастурининг бошқа мақсадлари қаторида Нью-Йорк марказидаги тирбандликка қарши кураш ва ҳаво сифатини яхшилаш ҳам тилга олинган. АҚШ йирик шаҳарларида бундай тўловлар ҳеч қачон бўлмаган, деб қайд этди Bloomberg.

Таъкидланишича, янгилик ҳақиқатан ҳам шаҳарнинг баъзи кўчаларида ҳаракатни енгиллаштирган. 5 январдан апрелгача Манхэттен ҳудудига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 миллионга кам автомобил кирган.

Бироқ бошқарма қарори АҚШ транспорт вазири Шон Даффига ёқмади. Унинг сўзларига кўра, янги тариф кичик корхоналар ва ишчилар синфидан бўлган камбағал америкаликларнинг чўнтагига оғирлик қилмоқда. Агар тирбандлик тарифи бекор қилинмаса, Даффи Нью-Йоркдаги транспорт лойиҳалари учун маблағни музлатиш билан таҳдид қилди ва ёрдам сўраб судга ариза топширди.

АҚШ округ судьяси Люис Лайман ҳозирча федерал ҳукуматга 9 июнь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги суд мажлисигача бирор нарса қилишни тақиқлади.

Киритилди: 10:23 30.05.2025. Ўқилди: 752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!