Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Тимур Кападзе: "Гвардиола Ҳусановни дарҳол "олов"га ташлади"

Тимур Кападзе: "Гвардиола Ҳусановни дарҳол "олов"га ташлади"

"Футбол" телеканалидаги "Гол" кўрсатувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе меҳмон бўлди.

"Абдуқодир Ҳусанов учун хурсанд бўлдик. Бу ўз ўзидан бўлгани йўқ. Бундай клублар футболчиларни таваккал олишмайди. Кучли клуб, кучли мураббий Ҳусановни ўз сафига чақиргани бу ажойиб.

Ҳеч ким Ҳусановнинг бунчалик тез дебют қилишини кутмаганди. Футболчи мослашиш жараёнини ўтиши керак. Кўрдикки Гвардиола уни дарҳол "олов"га ташлади. Тўғри бошида хато бўлди, ҳозир кўриб турибмизки неча йиллардан бери АПЛда ўйнаётган футболчилар ҳам хато қилишмоқда. Кейин яна хато бўлди ва сариқ карточка олди. Агар руҳий томонлама кучли бўлмаса футболчининг ўйини орқага кетарди. Ҳусанов ўзига келди ва жамоадошлари ёрдамида бу вазиятдан зўр чиқиб кетди. Ўзбек ўғлонини дунёнинг энг кучли 4-5 клубидан бири ўз таркибига қўшиб олиш учун каттагина сумма сарфлаётгани одамни хурсанд қилади", - деди Тимур Кападзе.

Киритилди: 14:08 07.02.2025. Ўқилди: 1008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!