The Times нашри ЖССТ (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) ҳисоботига таянган ҳолда, Украина аҳолисининг тахминан 70 фоизи руҳий бузилишлардан азият чекаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, можаронинг руҳий оқибатлари тахминан 15 миллион украиналикка таъсир кўрсатган.
«Украинадаги одамларга энди бир марталик инқирозли ёрдам эмас, балки узоқ муддатли ихтисослаштирилган кўмак керак», — дейилади нашр хабарида.
Мақолада асосий руҳий муаммолар сифатида хавотир (тревога), депрессия ва ўткир стресс ҳолатлари келтирилган.