Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тиллами, майизми?

Тиллами, майизми?

Наманган халқаро аэропортида божхона ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати Авиация хавфсизлигини таъминлаш ходимлари ҳамда Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Деҳлига учиб кетаётган йўловчилардан бирининг қинғир қилмишини фош этишди.

Божхона кўриги давомида ушбу шахснинг юклари орасидаги майиз ва ёнғоқ мағизлари аралашмаси ичига тилла қуймалар яширилгани маълум бўлди. Мазкур ярим тайёр заргарлик буюмлари ҳамда 4 дона қўлбола тилла қуйманинг жами оғирлиги 90,45 граммни ташкил қилди. Қиймати эса 108 миллион сўмдан ошди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар 65 граммгача оғирликдаги тайёр заргарлик буюмларини олиб чиқишлари мумкин.

Унутманг, қимматбаҳо металл ва заргарлик буюмларини божхона назоратидан яширган ҳолда олиб ўтишга уриниш қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Киритилди: 12:10 10.11.2026. Ўқилди: 899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар