Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

TikTok ва Инстаграм ўсмирларга қанчалик зарар етказади?

TikTok ва Инстаграм ўсмирларга қанчалик зарар етказади?

Германияда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ўсмирларнинг интернетга қарамлиги гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликларга қарамлик билан тенглаштирилган.

Тадқиқотчиларнинг огоҳлантиришича, интернетга қарамлик худди марихуана ёки алкоголь каби мияга таъсир қилади.

Иккала ҳолатда ҳам қарамликнинг пайдо бўлиш хавфи мавжуд: яъни, "кўпроқ ва янада кўпроқ бир нарсани хоҳлаганингизда ва назоратни йўқотганингизда," деб тушунтиради олимлар. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш учун жуда кўп вақт сарфланиши ҳаётнинг бошқа соҳалари эътибордан четда қолишига олиб келади", дея қўшимча қилган тадқиқотчилар.

Ўз хатти-ҳаракатларини назорат қила олмаслик ўсмирлар ҳаёти учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Кўп ҳолларда бу мактабда ўзлаштиришнинг пасайишига ёки умуман ўзлаштирмасликка олиб келади. Бунга ижтимоий изоляция, кўнгилочар қизиқишларнинг йўқолиши ва оилавий низоларни қўшиш керак, дейди олимлар.

Киритилди: 22:02 25.03.2025. Ўқилди: 610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!