"Ҳеч қандай асосга эга бўлмаган ёлғон гаплар учун биздан изоҳ кутмаслигингиз керак", — дея баёнот берди Хитой платформаси.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Олий суди қарорига кўра, ТikTok ўз платформасини Америка компаниясига сотиши учун 5 кун муҳлатга эга, бироқ ижтимоий тармоқ бу масалани судда қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилиши мумкин.
Маэлумот учун, ТikTok'нинг Қўшма Штатларда тақиқланиши тўғрисидаги қарор 19 январ куни, яъни Трампнинг АҚШ президенти лавозимига киришишидан бир кун олдин кучга киради.