Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

TikTok ижтимоий тармоғи АҚШда фойдаланувчилар учун ишлашни тўхтатди

TikTok ижтимоий тармоғи АҚШда фойдаланувчилар учун ишлашни тўхтатди


“АҚШда ТикТок-ни тақиқловчи қонун кучга кирди, афсуски, бу сиз ҳозирда TikTok'дан фойдалана олмайсиз”, — дейилади америкалик фойдаланувчилар 18-январ куни кечқурун кўрган белги матнида. Шунингдек, АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп инаугурациядан кейин “TikTok'ни қайта тиклайдиган ечим устида иш олиб бориши” қайд этилган. Аввалроқ Трамп ТикТок ижтимоий тармоғига тақиқдан 90 кунлик муҳлат беришини айтди.

Аввалроқ АҚШ Олий суди TikTok'ни ушбу ижтимоий тармоққа эгалик қилувчи Хитойнинг ByteDance компанияси сотмаса, АҚШда тақиқланишига рухсат берувчи қонунни маъқуллаган эди. Ушбу қонун лойиҳасини қабул қилган конгрессменларнинг фикрича, TikTok АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солади, чунки у фойдаланувчи маълумотларини Хитой расмийларига ўтказиш имконини беради.

ByteDance Олий судга ўз бизнесини сотишга мажбурловчи қонунни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. Биринчи президентлик даврида TikTok-ни тақиқлаш ғоясини фаол қўллаб-қувватлаган Трампнинг ўзи энди платформага нисбатан риторикасини юмшатди. “Мен ёш сайловчилар орасида 34 балл билан ғалаба қозондим, дейишади, бунга TikTok'нинг алоқаси бор”, — деди у 16 декабр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Декабр ойи ўрталарида Американинг бир қанча оммавий ахборот воситалари Доналд Трамп ва ByteDance бош директори Шоу Цзу Чу ўртасидаги учрашув ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 14:44 19.01.2025. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!