Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти микроРНК молекулаларини кашф этган олимларга берилди

A A A
Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти микроРНК молекулаларини кашф этган олимларга берилди

“Физиология ёки тиббиёт бўйича 2024 йилги Нобел мукофоти микроРНК кашфиёти ва унинг транскрипциядан кейинги генларни тартибга солишдаги роли учун Виктор Амброс ва Гари Равканга биргаликда берилди”, — дейилади баёнотда.

Виктор Амброс ва Гари Равкан америкалик олимлар. Улар 1993 йилда микроРНК молекулаларини кашф қилишган эди. Олимлар бу ҳужайралар оқсилларни кодловчи генларни назорат қилишини аниқладилар. Уларнинг тадқиқоти натижаси тирик мавжудотларни клонлаш ва секвенциянинг ривожланишига туртки берди. Коронавирус пандемияси вақтида ушбу кашфиёт мРНК вакциналарини яратишга асос бўлди.

Киритилди: 22:50 07.10.2024. Ўқилди: 1498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!