Ҳаракатнинг маълум қилишича, Саудия Арабистони Қироллик Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли F-15 қирувчи самолётлари Яман жануби-ғарбидаги Таиз вилоятининг Мавия туманидаги бозорга иккита ҳаво зарбаси берган. Ҳусийлар назорати остидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, зарбалар натижасида етти киши ҳалок бўлган, яна 40 киши яраланган. Маълумотларга кўра, жабрланганлар орасида болалар ҳам бор.
Ҳусийлар Саудия Арабистонини тинч аҳолига қарши жиноятда айблади. Шунингдек, Сари Мавия бозоридаги қон тўкилиши Саудия Арабистони учун оғир оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.
Бундан ташқари, ҳусийлар Саудия Арабистони Ал-Жауф вилоятидаги тўртта объектга ҳужум қилганини даъво қилмоқда. Улар ушбу операция натижасида ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар ҳақида маълумот беришмади.
Кейинроқ Яманнинг халқаро тан олинган ҳукумати унинг кучлари худди шу Мавия чорраҳасида ҳусийларнинг ҳарбий лагери ва транспорт воситаларига зарба берганини маълум қилди.