Россия ташқи ишлар вазирининг бошқа баёнотлари:
- Россиянинг ҳақиқат ва адолат йўлидаги кураши охиригача давом эттирилади;
- Европа Украина бўйича тинчлик музокаралари истиқболини барбод қилиш учун барча чораларни кўрмоқда — ҳолбуки, бу музокаралардан АҚШ ҳам манфаатдор;
- Сербияга Европа Иттифоқига аъзо бўлишдек мавҳум истиқбол эвазига Москвага қарши санкциялар жорий этиш бўйича босим ўтказилмоқда;
- Ғарб Украина нацизми кучайишига шармандаларча кўз юмиши оқибатида БМТнинг пойдевори издан чиқарилмоқда;
- Ғарб ўта эҳтиётсиз ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳаракатлари билан сайёрадаги миллиардлаб одамлар ҳаётини хавф остига қўймоқда;
- Вазият қандай бўлишидан қатъи назар, Европада тинч ҳаёт тикланади;
- Россия Германия ва Япониянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо бўлишига қарши, аммо Ҳиндистон ва Бразилия номзодларини қўллаб-қувватлайди;
- Барқарор тинчликка фақат глобал ўйинчилар ўртасидаги рақобат барҳам топганидагина эришиш мумкин;
- Ҳеч бир давлат гегемонликка (устунликка) даъво қилмаслиги керак; бу, аввало, НАТОга тааллуқлидир;
- Россия яқин ойларда "Миллатлар эркинлиги ассамблеяси"га мезбонлик қилади;
- Россия БМТнинг янги Бош котибидан айрим давлатлар манфаатларига хизмат қилиш ўрнига, холислик тамойилларига риоя қилишини ва бутун халқаро ҳамжамият номидан иш кўришини кутади.