Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

The Guardian: Буюк Британия Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер чиқарилгани сабабли Халқаро жиноий судни молиялаштиришни тўхтатиш билан таҳдид қилган

The Guardian: Буюк Британия Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер чиқарилгани сабабли Халқаро жиноий судни молиялаштиришни тўхтатиш билан таҳдид қилган

Халқаро Жиноий суд (ХЖС) прокурори Карим Хоннинг айтишича, Буюк Британия ва АҚШ агар Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун ордер чиқарилса, судни молиявий қўллаб-қувватлашдан воз кечиш ва Рим статутидан чиқиш билан таҳдид қилган.

Шунингдек, Карим Хон ўзига нисбатан шахсий босимлар ва ХЖСни обрўсизлантиришга уринишлар бўлганини билдирди.

"Хон ХЖС ордерлари бўйича қарорлар мустақил равишда ва халқаро экспертлар хулосаларига асосланиб қабул қилинганига урғу берди", дея ёзади The Guardian.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро жиноий суд Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва мамлакатнинг собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берган эди.

Киритилди: 19:29 12.12.2025. Ўқилди: 475 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!