Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Тезкор: Ўзбек-қирғиз чегарасида маҳаллий аҳоли ўртасида можаро келиб чиқди

Тезкор: Ўзбек-қирғиз чегарасида маҳаллий аҳоли ўртасида можаро келиб чиқди

Ўзбек-қирғиз чегарасида 13 май, пайшанба куни маҳаллий аҳоли ўртасида зиддият келиб чиқди. Бу ҳақда «Sputnik Қирғизистон» хабар берди, дейилади «Bugun.uz» хабарида.

Маълум қилинишича, Сой (Қирғизистон) ва Чашма (Ўзбекистон) қишлоқларининг икки аҳолиси 13 май куни ўзаро жанжаллашган. Шундан кейин одамлар чегара ҳудудида тўпланган. Аммо вазият тинчлик билан якунланган.

«Маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бунга тезкор муносабат билдирди ва фуқароларни тинчлантирди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, қишлоқ аҳолиси яраштирилганидан сўнг йиғилганларнинг барчаси уйига тарқалган. Ҳозирда вазият барқарор ҳисобланади.

Аввалроқ Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида давлат чегарасини қонуний расмийлаштиришни якунлаш кутилгани маълум қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Қирғизистон билан чегара ҳудудлардаги муаммоларни ҳал қилгани ҳақида хабар берилганди.

Киритилди: 16:45 13.05.2021. Ўқилди: 33345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!