Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Тез кунда: Интернетсиз ишлайдиган мессенжер

Тез кунда: Интернетсиз ишлайдиган мессенжер

Twitter асосчиларидан бири Жек Дорси қизиқарли лойиҳа устида ишламоқда. Бу Bitchat иловаси бўлиб, у интернетга уланмасдан, Bluetooth орқали хабар алмашиш имконини беради.

Илованинг асосий хусусияти тўлиқ марказсизлаштириш бўлиб, серверларнинг маълумотларни сақлашга бўлган эҳтиёжини йўқ қилади. У машҳур IRS чатларининг функцияларини қайта ишлаб чиқаради ва фойдаланувчиларга тематик суҳбатларда қатнашиш ёки яккама-якка мулоқот қилиш имкониятини беради.

Bluetooth уланиши туфайли хабарлар 300 метргача бўлган масофага узатилади ва керак бўлганда бошқа қурилмалар орқали занжир ҳосил қилиб юборилади. Барча хабарлар рўйхатга олиш пайтида шахсий маълумотларни талаб қилмасдан, фақат қурилмаларнинг оператив хотирасида сақланади.

Bitchatнинг келажакдаги версиялари қамров зонасини кенгайтириш ва маълумотлар алмашиш тезлигини яхшилаш учун Wi-Fi Directни қўллаб-қувватлаши режалаштирилган.

Киритилди: 05:48 17.07.2025. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!