Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тейлор-Грин: Байден ўғлини афв этиб, Хантерни жиноятчи эканлигини тан олди

Тейлор-Грин: Байден ўғлини афв этиб, Хантерни жиноятчи эканлигини тан олди

Республикачилар партиясидан вакиллар палатаси аъзоси Маржори Тейлор-Гриннинг айтишича, АҚШ президенти Жо Байден Хантер Байденни афв этиш тўғрисидаги қарори билан унинг ўғли жиноятчи эканлигини тан олган.

Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

"Бу афв Жо Байденнинг Хантерни жиноятчи деб тан олгани," - деди Тейлор-Грин.

Унинг таъкидлашича, Байден гўёки АҚШ сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трампнинг ўғилларини қамоққа олишга уринган.

Унинг сўзларига кўра, Байден ҳақиқий "ёлғончи ва иккиюзламачи."

Киритилди: Бугун 09:30. Ўқилди: 314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!