Ўзбекистонда 2026–2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда стипендия тўлаш амалиёти йўлга қўйилади.
Президент фармонига мувофиқ, 7 та ҳудудда илғор касбий маҳорат техникумларида “Касблар шаҳарчалари” ташкил этилади. Улар орқали мактаб ўқувчилари замонавий ва талаб юқори бўлган касбларга йўналтирилади.
Шунингдек, ҳудудларда 24 та малакани баҳолаш маркази очилиб, меҳнат бозорида тан олинадиган сертификатлар бериш тизими жорий этилади.