Бугун 27 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Tesla акциялари ўтган йил сўнггига нисбатан икки баравар арзонлашди

Tesla акциялари ўтган йил сўнггига нисбатан икки баравар арзонлашди

Tesla сотувлари бутун дунё бўйлаб кескин равишда пасаймоқда, АҚШда эса компания автомобиллари тобора кўпроқ вандализм ҳужумларига учрамоқда. Қўшма штатларнинг бир неча шаҳарларида номаълум шахслар автомобиллар ва унинг қувватлаш станцияларига ўт қўйиб кетишди. Bild нашрига кўра, бунга сабаб Илон Маскнинг сиёсий карьераси бўлиши мумкин.

"Одамларда ушбу брендга бўлган қизиқиш тобора пасайиб бормоқда. Бу Илон Маскнинг ҳукумат ишларида фаоллашиши ва Tesla қийматининг пасайишига оид хавотирлар билан боғлиқ", — дейди автомобил бозорини таҳлил қилувчи Edmunds компанияси вакили Жессика Колдуэлл.

Ҳозирда америка бозорларида автомобил харидорларининг атиги 1,8% қисми Tesla сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Таққослаш учун, ноябрь ойида бу кўрсаткич 3,3% эди. Tesla акциялари декабрь ойидан бери рекорд даражада — 236 долларга арзонлади.

Нашрнинг таъкидлашича, АҚШ расмийларининг Tesla компанияси маҳсулотини оммавий тарғиб қилиш ишлари ҳам самарасиз якунланмоқда. Масалан, АҚШ савдо вазири Говард Лютник Fox News телеканалига берган интервюсида америкаликларга Tesla акцияларини сотиб олишни тавсия қилган эди. Трамп эса ўтган дам олиш кунларида Илон Маск билан бирга Оқ уй олдида қимматбаҳо Tesla билан пайдо бўлди ва ҳатто ўзига ҳам шундай машина сотиб олишини айтди. Бироқ бу саъй-ҳаракатларга қарамай, компания акциялари яна шўнғишда давом этмоқда..

Киритилди: 19:00 22.03.2025. Ўқилди: 567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!