Бугун "Террорсиз Туркия" мақсадига эришиш учун жуда муҳим ва далда берувчи қадам ташланди.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Х ижтимоий тармоғида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, турк халқи бу ижобий натижанинг терроризмни якуний йўқ қилишни таъминлайдиган жараёнга айланишини истайди.
"Президентимиз МҲП лидери Девлет Бахчели билан биргаликда кучли ва қатъий ирода кўрсатиб, тарихий етакчиликни намойиш этди. Бу иродани амалга ошириш учун ҳаракат қилаётган барча ҳукумат амалдорларини табриклайман. КЖИ (Курдистон Жамиятлари Иттифоқи - таҳр.) барча тузилмалари ва унсурлари билан мамлакатимиз ва халқимизга Фидан таҳдидини тўхтатмагунча, биз ҳушёр бўламиз" - деди Фидан.