Бу ҳақда Қирғизистоннинг ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасидаги доимий вакили Олтинбек Казканов маълум қилди.
"Сўнгги йилларда кўрилаётган чораларга қарамай, халқаро терроризм ва экстремизм ўзгармоқда. Террорчи ташкилотлар янги шароитларга мослашмоқда, кибермакон, молиявий ва миграция каналларидан фаол фойдаланмоқда, ёшларни интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик фаолиятга жалб қилмоқда", — деди у.
Казкановнинг айтишича, террорчилик ва диний-экстремистик ташкилотлар фаоллари ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардан фойдаланиб, радикал ғояларни тарқатишда давом этмоқда, деб хабар беради @SputnikUzbek мухбири.