Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тьерри Анри жаҳон чемпионатининг асосий фаворитларни айтди

Тьерри Анри жаҳон чемпионатининг асосий фаворитларни айтди

«Арсенал» ва «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри 2026 йилги жаҳон чемпионати фаворитлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Аввало, амалдаги чемпион Аргентинага катта ҳурмат билдириш керак. Бу ҳали ҳам кучли жамоа, уларда 10-рақам остида Лионель Месси ўйнайди. Кейин Франция бор — бизда жуда кучли миллий жамоа, охирги икки финалгача етиб борганмиз. Ва ниҳоят, Испания. Мен ҳайратдаман, уларда қандай футболчилар бўлишидан қатъи назар, жамоа ҳар доим бир хил услубда — жуда кўркам ва назоратли ўйнайди, улардан тўпни олиб қўйиш жуда қийин», — деди Тьерри Анри Marca нашрига берган интервьюсида.

Жаҳон чемпионати 2026 йил 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтказилади. Бу турнир тарихда биринчи марта 48 та терма жамоа иштирок этадиган форматда бўлиб, улар 12 та гуруҳга бўлинади (ҳар бирида 4 тадан жамоа).

Киритилди: 23:41 05.05.2026. Ўқилди: 242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!