Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Термиздаги истироҳат боғида болалар ўтирган аттракцион ўриндиғи синиб тушди

Термиздаги истироҳат боғида болалар ўтирган аттракцион ўриндиғи синиб тушди

Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маъмурий биноси олдида жойлашган истироҳат боғидаги аттракционнинг троси узилиб кетиши оқибатида 5 нафар бола тан жароҳати олгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳолатга изоҳ берди.

Унга кўра, Термиз шаҳри, “Тупроққўрғон” МФЙ, Ҳаким ат-Термизий кўчасида жойлашган TERMIZ AVENUE PARK МЧЖга қарашли “БОЛAЖОН” номли маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган “Қувноқ тепалик” аттракционидаги 4 кишилик ўриндиқ синиб, ерга қулаб тушиши натижасида 4 нафар бола турли хил тан жароҳати олган.

Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 18 апрелда рўйхатга олинган амалдаги “Аттракционлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш қоидалари”га асосан:

  • ушбу боғдаги мазкур аттракцион мавсум олдидан тўлиқ техник шаҳодат синовларидан ўтказилмаган (қоиданинг 4-боб, 28-банди);
  • аттракционни тайёрлаш ва уни техник текширувдан ўтказиш учун тақдим этиш аттракционларнинг соз ҳолати ва улардан хавфсиз фойдаланиш учун масъул бўлган шахс тайинланмаган (қоиданинг 4-боб, 31-банди);
  • аттракционни мавсумга тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома тузилмаган (қоиданинг 4-боб, 34-банди).

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ягона низомнинг банди маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, бошқа кўнгилочар масканларда ўрнатиладиган ва фойдаланиладиган аттракционларда мавсум олдидан фойдаланиш учун рухсатнома олинмаган.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун Истироҳат боғлари аттракционларни назорат қилиш бўлими томонидан объектлар жойига чиқиб ўрганилади.

Киритилди: 15:13 17.04.2024. Ўқилди: 668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!