Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Термиз туманида омборхона ёниб кетди

A A A
Термиз туманида омборхона ёниб кетди

Бугун, 9-август куни соат 14:01 да Сурхондарё вилояти Термиз тумани, “Бунёдкор” МФЙда жойлашган “Фарғона азот” АЖга қарашли омборхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБ хабар тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:10 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:15 да қуршаб олинган ва соат 15:20 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида тахминан 70-80 кв.м майдонда омборхонанинг ичида бўлган кўмир маҳсулоти ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 16:10 09.08.2023. Ўқилди: 1595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!