Термиз халқаро аэропортида аэродром мажмуасини реконструкция қилишнинг охирги — учинчи босқичи якунланди, деб маълум қилди Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
«Ҳар бир юриш йўлагининг таянч қисми кенглиги 23 м, умумий эни эса 44 м, бу Boeing787/777, Airbus 330 каби кенг фюзеляжли самолётларга чекловларсиз юриш имконини беради.
Шунингдек, перронда учта самолётлар турар жойларини қуриш ва ёритиш мосламаларини ўрнатиш ишлари якунланди. Реконструкция учун материал сифатида учиш-қўниш йўлагидаги каби цемент-бетон ишлатилган», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил охирида бошланган реконструкциянинг иккинчи босқичи 2022 йил декабрида якунланган эди.
Термиз аэропорти аэродром мажмуасини охирги марта реконструкция қилиш эса 1989 йилда амалга оширилган.