Бугун 9 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Терма жамоа ёрдамчи мураббийи: “Эронга қарши таркиб ва режани Катанец ҳал қилади”

Терма жамоа ёрдамчи мураббийи: “Эронга қарши таркиб ва режани Катанец ҳал қилади”

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббий ёрдамчиси Владо Радманович ҳамда жамоа ҳужумчиси Жалолиддин Машарипов Эронга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

"Эртага Эрон билан ўйнаймиз. Ушбу жамоа билан ўйин доимо қизиқ ва қийин бўлган. Сабаби Эрон Осиёдаги етакчи жамоалардан бири. Биз улар билан кўп бора тўқнаш келганмиз ва улар ҳақида кўп нарса биламиз. Афсуски, Катанец соғлигидаги муаммо сабаб қатнаша олмаяпти. Биз унинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қиламиз.

Эрон қарши ўйинда қандай тактика кутамиз? Ўйинга тактикани эртанги ўйин олдидан машғулотда футболчиларнинг жисмоний ва психологик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда танлаймиз. Ҳужумкор ёки ҳимоявий ўйин кўрсатишимиз ўшанда маълум бўлади. Бизда 2-3 тактик схемалар мавжуд. Биз эртага 3 ёки 4 ҳимоячи билан ўйнашимиз мумкин. Ҳужумчилар борасида ҳам битта ёки 2 ҳужумчи билан ўйнаш вариантини кўриб чиқамиз.

Остон Ўрунов билан ҳам ҳаммаси жойида. Легионерлар билан муаммолар йўқ. Уларнинг ўйин амалиёти жисмоний ҳолати яхши.

Сречко Катанец билан доимий алоқадамиз. Албатта, ўйинга тактика ва таркибни у ҳал қилади. Учрашув давомида ҳам у билан алоқада бўламиз. Ўйин давомида ўзгаришлар киритишни ҳам у билан ҳал қиламиз", дейди Катанецнинг ёрдамчиси.

Маълумот учун, Ўзбекистон — Эрон учрашуви эртага “Бунёдкор” стадионида 19:00да бошланади.

Киритилди: Бугун 15:05. Ўқилди: 262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!