Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қримдаги нефть базасига қилинган ҳужум тафсилотлари маълум бўлди

Қримдаги нефть базасига қилинган ҳужум тафсилотлари маълум бўлди

Феодосиядаги нефть базасига иккита ATACMS ракетаси билан ҳужум уюштирилди, камида иккита цистерна зарар кўрди, деб хабар бермоқда Россия ОАВ.

Журналистларнинг маълумотларига кўра, кеча Феодосиядаги нефть базасига - "Денгиз нефть терминали"га ҳужум АТАCМСнинг иккита ракетаси томонидан амалга оширилган.

Натижада бири 10 минг куб метр, иккинчиси 5 минг куб метр сиғимли иккита цистерна шикастланган. Ёнилғи тўкилиб, ёнғин келиб чиққан. Шунингдек, манбаларга кўра, ракета ҳужуми дизель ёқилғиси қуйиш қувурининг шикастланишига олиб келган.

Аввалроқ, Феодосияда муниципал хусусиятга эга техноген фавқулодда вазиятлар режими жорий этилган эди. 1047 киши вақтинчалик жойлаштириш пунктларига жўнатилди. Жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган.

Киритилди: 19:48 08.10.2024. Ўқилди: 2041 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!