Таниқли SofaScore спорт портали сентябрь ойи учун 21 ёшгача бўлган энг яхши ёш футболчилар рейтингини тақдим этди. Порталнинг рамзий жамоасига 11 нафар футболчи киритилди.
Энг яхшилар орасида топ клубларнинг машҳур футболчилари бор. Масалан, жамоадан Хави Симонс (“РБ Лейпциг”), Ламин Ямал (“Барселона”) ва Жуд Беллингем (“Реал”) ўрин олган. Шу билан бирга Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов (“Ланс”) ҳам энг яхшилар қаторида эътироф этилган.
20 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда клубнинг асосий ҳимоячисига айланди ва мавсумни яхши ўтказмоқда. Аввалроқ Ҳусановга Франциянинг “ПСЖ” клуби қизиқаётгани ҳақида хабар қилинганди.